
Бодомнинг асосий зараркунандалари
Бодом дарахтида тангақанотли (Lepidoptera)лар туркумига мансуб асосий зараркунанда ҳашаротлардан бодом мевасига ёнғоқ мевахўри (Erschoviella musculana Ersch.), новдаларига шарқ мевахўри, баргларига тенгсиз ипакчи (Lymantria dispar L.) ва танасига ҳидли ёғоч ўймакори (Cossus cossus L.) зарар келтириши мумкин. Ушбу зараркунандалар ичида ёнғоқ мевахўрининг зарарли ҳисобланди. Бодом мевалари, одатда, ушбу мевахўр билан 20-30% гача, баъзи йиллари эса 60-80% гача зарарланиши мумкин. Мевалар зарарланиши икки хил, яъни данаги қотмаган ёш меваларда қурт ядронинг марказини еб қўйиши натижасида мевалар тўкилиб кетади, пўчоғи қотган меваларда эса қурт фақат мева ёнлиги билан озиқланиб, унинг бутун этини еб қўяди ва фақат ташқи пўстлоғини қолдиради.
Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана
©2017 - 2019 All Rights Reserved