
Маълумки, айни пайтда республикамизнинг барча ҳудудларидаги фермер ва ташаббускорларнинг ёнғоқ ва бодом боғларида агротехника ишлари авжига чиққан. Кўчатларнинг ўсиб ривожланиши учун олиб борилиши зарур бўлган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу ишларда Уюшмамиз мутахассислари ҳам жонбозлик кўрсатишмоқда. Хусусан, агроном, фитопатолог ҳамда энтомологлардан иборат бўлган ишчи гуруҳи Сурхондарё вилоятидаги “SAG AGRO JARQO’RG’ON” МCHJ бодом плантациясидаги "Авижор" ва "Гуара" навли бодом кўчатларининг ўсиб ривожланиши бўйича фенологик кузатишларни амалга оширишмоқда. Шунингдек, кўчатларни томчилатиб суғориш, озиқлантириш ҳамда касаллик ва зараркунандаларга қарши кураш тадбирларини ўз вақтида тўғри амалга ошириш бўйича тегишли тавсияларни беришмоқда.
Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана
©2017 - 2019 All Rights Reserved