
Америка Қўшма Штатларда космосда - қуёш нурисиз ўсимликларни етиштириш технологиясини ишлаб чиқишди
Космик деҳқончилик учун асосий тўсиқ - бу етарли даражада қуёш нури етишмаслиги. Аммо олимлар бу муаммонинг ечимини топдилар - электр ва кимё келажак фермерларига ёрдам беради.
Керакли миқдорда қуёш нури бўлмаса, фотосинтез жараёни ва у билан биргаликда ҳавонинг бир қисми бўлган карбонат ангидрид газининг сўрилиши содир бўлмайди.
Аммо ҳозир олимлар табиий ёруғлик бўлмаган шароитда ўсимликларни етиштиришнинг янги усулини ишлаб чиқдилар. Бу фотосинтез жараёнини кучайтириш учун электр энергияси ва кимёвий ўғитлардан фойдаланишдан иборат.
АҚШнинг Делавер университети электрокимёгари Фенг Цзяо қўзиқорин, сув ўтлари, хамиртуруш ва кўкат билан бир қатор синовлар ўтказди. Дастлаб, экспериментал ўсимликлар қуёш нури тўлиқ бўлмаган шароитда ўсмади, лекин Фенг Цзяо уларни ацетатлар билан тўйинтиришга қарор қилди ва муваффақиятга эришди.
Тадқиқотчи ўсимликлар сунъий ёритиш тизими ёрдамида ацетатни ўзлаштириб, шакар ва аминокислоталарга айлантира олишини аниқлади.
Табиий ёруғлик ўрнига электр энергиясидан фойдаланиш ғояси янгилик эмас. NASAнинг Космик ўсимликларни етиштириш дастури сунъий ёруғлик тизими ёрдамида сув ўтларини етиштириш билан шуғулланади, аммо бу ўсимликлар космонавтларга барча ўсимлик овқатларнинг ўрнини боса олмайди.
Цзяонинг тадқиқотлари АҚШ Миллий Аэронавтика ва Коинот бошқармаси томонидан баҳоланган.
Джоя Масса Марсга биринчи миссиялар вақтида астронавтлар Ердан озиқ-овқат олиб келишларини, кейин улар гибрид схемани яратишни уддалайдилар, дея тахмин қилмоқда.
Бундан ташқари, Цзяонинг тадқиқотлари Ер юзида фойдали бўлиши мумкин, чунки сайёрамиз аҳолисининг озиқ-овқатга муҳтожлиги тобора ўсиб бормоқда.
Манба: EastFruit
@UzNuts axborot xizmati
Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана
©2017 - 2019 All Rights Reserved