
Айни кунларда ўсимликларда, экинлар ва мевали дарахтларда шира касаллигига қарши курашишнинг самарали усули ҳақида мутахассис тавсия беради.
Энг самарали усул бу - оддий истеъмол содаси, йод ва кир совун!
Тайёрлаш усули: 5 литрли қуёшда турган илиқ сувга (хлорли кран суви бўлмасин) 2 ош қошиқ истеъмол содаси ва 4-5 томчи йод аралашмаси ҳамда 10 грамм кир совун аралаштирилиб, кечқурун қуёш ботгандан сўнг яхшилаб сепиб чиқилади. Ёши катта дарахтлар учун 3-4 қошиқ истеъмол содаси қўшса ҳам бўлади. Бу билан нафақат ширага қарши, ҳаттоки барча зараркунанда ва касалликларга қарши қўллашда хам жуда яхши самара беради.
@UzNuts axborot xizmati
Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана
©2017 - 2019 All Rights Reserved