
Янги замонавий интенсив усулда ёнғоқ, бодом ва писта боғларини барпо этувчилар учун тавсиялар
Бу турдаги янги замонавий плантацияларни ташкил этишда интенсив, тез ҳосилга кирувчи пакана ва ярим пакана пайвандтагларга уланган кўчатлар экилишига алоҳида эътибор қаратиш керак.
Интенсив боғларни афзаллиги бу дарахтларнинг танаси кичик бўлганлиги учун улар билан ишлаш қулай (ишлов бериш, суғориш, кесиш, шакл бериш, дори сепиш ва мевани териш). Бундай боғларда дарахт танасига ёруғлик тушиши, ҳаво айланиши яхши бўлганлиги учун мевасини сифати юқори бўлади. Мевасини теришда ҳам анча қулайликлар бор, айниқса симбағазга олинган боғларда нарвон ишлатмасдан ҳосил терилади, бунда иш унумли, юқори бўлиши билан бирга терилган маҳсулотнинг товар сифати ҳам юқори бўлиб, нобуд бўладиган мевалар сони камаяди.
Интенсив боғларнинг ҳосилдорлигининг юқорилигини таъминлашда, тупроқни доим озиқлантириб туриш зарур. Бунинг учун ҳар йили 30–40 т чиринди, 240–260 кг азот соф ҳолда, 120–150 кг фосфор соф ҳолда ва 60–70 кг калий соф ҳолда солиб турилади.
Ушбу агротехник жараёнлар ўз вақтида ўтказилса, ҳар гектар майдондан 4–5-йили 50–60 т ҳосил олишга эришилади.
Маълумки, юртимизнинг иқлим шароитида пакана пайвандтагларга уланган кўчатларнинг турлари ва навларига қараб, парвариш ишларини олиб боришлари талаб этилади.
Интенсив мевали боғларни ташкил этиш ҳамда уларни парвариш қилиш учун қуйидагилар тавсия этилади.
Олинадиган ҳосилдорликни миқдори фақат нав ва пайвандтагдан,
агротехника савиясидан эмас, балки ўсимликларнинг қатор ораси ва
дарахт оралиғига ҳам боғлиқ.
Майдонда қанча кўчат кўп бўлса, ҳосил шунча кўп бўлади, лекин
дарахтларнинг жойлашиш зичлигининг ҳам чегараси бор. Бу
дарахтларнинг ҳажмига ва қатор ораларининг техника билан ишлов
бериш даражасига ҳам боғлиқ. Ҳосилни сифати ва миқдорига дарахт
танасига тушадиган ёруғликни сифати ва миқдорига ҳам узвий боғлиқ.
Кўчатни экишдан олдин алоҳида тайёрланган шатмоққа (янги мол
гўнги тупроқ билан 1:1 нисбатда қаймоқсимон қилиб тайёрланади),
ботириб олиб экилади. Кўчат чуқурга қўйилиб, олдин олинган тупроқ
чуқур тагига солиниб, илдиз пайванд қилинган жойи тупроқдан 4–5
см юқорида бўлиши керак. Кўчат экилгандан сўнг ҳар бир чуқурга
тўлатиб сув қуйилади. Бунда тупроқ зичланиб, кўчат яхши кўкаради.
Тупроқ чўккандан сўнг кўчат атрофига тупроқ солиб тўлдирилади.
Янги экилган кўчатларни дастлабки даврида сув билан таъминлашга
катта эътибор бериш зарур. Кўчатлар тўлиқ кўкариб кетиши учун
(агар томчилатиб суғориш системалари ишга тушмаган бўлса) кўчат
атрофини айлана шаклида ариқ олиниб, ариқ тўлгунча сув қуйиш
лозим ёки ариқ орқали суғорилса, кўчат атрофидан сувни айлантириб
ўтказиб суғориш зарур. Об-ҳаво ва тупроқ шароитига қараб ёш
боғларга йил давомида 12–20 маротабагача сув берилади. Кўчатлар
атрофини қатқалоқ бўлиб қолмаслиги учун ҳар суғоришдан сўнг 10–
12 см чуқурликда юмшатиб турилади.
Ёш боғларни касаллик ва зараркунандаларга чидамлилик даражаси анча паст бўлади. Шунинг учун буларни олдини олиб ёки зарурат туғилган ҳолда кураш чораларини қўллаш зарур.
Келажакда етарли шохлаши учун 50 см танасидан юқорида
жойлашган 3 кўз ойсимон шаклида (кўчат кўчатхонасида шохламаган
бўлса) кўзни ўсиши қисмидан кербовка (кесиш) қилинади, шунингдек,
яна учта кўз ташлаб, яна учта кўз тўғри чизиқ шаклида кербовка
қилинади. Бу жараённи кўчат яхши ўса бошлаган даврида амалга
оширилса яхши натижа беради. Шохланган шохлар июль-август
ойларида 90° эгилади ва боғланади. Ёш ўсган новдаларда мева
куртакларини ҳосил қилиш мақсадида улар маълум вақтида чилпиб
(чеканка) турилади. Бу усул мева куртакларини кўпроқ ҳосил
бўлишини таъминлайди.
Томчилатиб суғориш тизми мавжуд бўлган боғларда барча минерал
озуқаларни сув орқали томчилатиб бериш мақсадга мувофиқдир.
Бунда ўғитни ўзлаштириш самарадорлиги анча юқори бўлади.
Агар сизда янги замонавий интенсив ва томчилатиб суғориш тизими орқали боғ барпо қилишда саволлар ва маслаҳатлар керак бўлса бизга мурожаат этинг.
Мурожаат учун телефонлар: 91-520-68-54
91-551-77-67
Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана
©2017 - 2019 All Rights Reserved