
Навоий вилоятининг Хатирчи, Навбаҳор, Кармана туманларидаги 564 гектар майдонларда 7 та уюшма аъзоларининг ёнғоқ, бодом ва писта плантацияларида кўчатлар экилганлиги, парваришланиш ҳолати ўрганилди. Уюшма аъзоларининг боғларида экилган кўчатларга йиллик олиб борилиши зарур бўлган агротехник тадбирлар: қатор ораларига ишлов бериш, илдиз ва барг орқали озиқлантириш, бегона ўтлар ҳамда касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш, суғоришни меъёрида ва ўз вақтида олиб бориш, пайвандлаш, кесиш ва шакл бериш тадбирларининг қайси муддатларда амалга оширилиши бўйича тегишли тавсиялар берилди.
Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана
©2017 - 2019 All Rights Reserved