
Уюшма аъзоларининг мурожаати:
“ Замонавий интенсив усулда барпо этилган ёнғоқ плантациямизга қатор ораларига қандай экин экишимиз мумкин? "
------------------------------------------------------
ЖАВОБ:
Агар сиз интенсив усулда ёнғоқ плантацияси барпо қилган бўлсангиз, лекин кўчат қатор ораларига экинлар экишни ўйлаётган бўлсангиз қуйидагиларга амал қилишингиз талаб этилади:
Биринчи навбатда ёнғоқ ҳосилдорлигига эътибор қаратиш лозимлигини эътиборга олган ҳолда, ёнғоқ кўчатларини қатор ораларига турли экинларни экиш натижасида қуйидаги ҳолатлар кузатилиши мумкин:
А) Суғориладиган майдонларда қатор ораларига экилган экинларнинг касалликлари ва зараркунандалари ёнғоқ кўчатларини касаллантиради ҳамда ёнғоқ кўчатини зарарлаши билан бирга, кўчатларнинг эркин ўсишига тўсқинлик қилиши мумкин.
Б) қатор ораларига экилган экинларни суғориш жараёнида ёнғоқнинг суғориш вақтларининг сонини ошиб кетишига, ёнғоқ кўчатларининг атрофида намликни ошиб кетиши натижасида кўчатлар тўлиқ танасининг пишиб етилмаслиги натижасида қишки тиним даврига тайёр бўлмай, кўчатларни совуқ уриши эхтимоли юқори бўлиши мумкин.
В) қатор ораларига экилган экинлар ёнғоқ кўчатларини агротехника тадбирларини амалга оширишга ҳалақит бериши мумкин.
Шунингдек, лалми ерларда интенсив усулда барпо этилган ёнғоқ плантацияси кўчат қатор ораларига қандай экинлар экиш мумкин:
Мош, ловия, фасол, нўхат. Ушбу ўсимликларни суғориш кўп талаб этилмаганлиги сабабли ёнғоқ кўчатларининг сув ва намлик баланси бир меъёрда бўлиши мумкин.
3-4 йилдан кейин ёнғоқ кўчатларининг ўсиб соясини катталашиши натижасида қатор ораларига экилган экинларга қуёш нурининг тўлиқ етиб бормаслиги натижасида экинлар ҳосилдорлиги кутилган натижани бермаслиги мумкин.
UZNUTS AXБОРОТ ХИЗМАТИ
Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана
©2017 - 2019 All Rights Reserved