
2 октябр куни Уюшма мутахассислари Т. Маматов ҳамда Х. Хурсандовлар жойлардаги уюшма аъзоларининг барпо этган замонавий ёнғоқ плантацияларида амалга оширилаётган агротехник тадбирлари билан танишиш мақсадида Тошкент вилоятида хизмат сафарида бўлди. Ташрифдан асосий кўзланган мақсад Уюшмага аъзо бўлган фермер ва тадбиркорлар томонидан уларнинг боғ плантацияларидаги кўчатларнинг ривожи, озиқлантириш шарт шароитлари ҳамда кузги ва қиш мавсумида ёнғоқ плантацияларида амалга оширилиши зарур бўлган агротехник тадбирларни тўғри ва самарали амалга оширишда керакли тавсияларни беришга қаратилгандир.
Дастлаб Бўстонлиқ туманида 172 гектар майдонда замонавий усулда ёнғоқ плантациясини барпо этган Уюшма аъзоси “SIFATLI AGRO MEVA” МЧЖ га қарашли Мирсадулла Қодировнинг боғлари билан яқиндан танишилди. Боғга Туркиядан келтирилган “Chandler” серҳосил ёнғоқ кўчатларидан экилган. Озиқлантириш ва суғориш агротехника қоидаларига тўғри амал қилинганлиги сабабли боғдаги кўчатлар ривожи бир текис ва стандарт ривожланишини кўриш мумкин. Уюшма мутахассислари боғдаги кўчатлар ривожига тўсқинлик қиладиган айрим салбий омилларга қарши курашиш бўйича ўзларининг тегишли тавсияларини беришди.
Шундан сўнг Уюшма мутахассислари Қибрай туманидаги ”Solar Home” ХК раҳбари Комил Қодиров томонидан барпо этилган ёнғоқ плантациясида бўлишди. Бу ерда ҳам кўчатларга кузги ва қишки мавсумда амалга ошириладиган агротехник тадбирлар ҳақида гапирилиб, айрим кўчатлар нотўғри парвариш қилинганлиги сабабли юзага келган муаммолар ва илдиз касалликлари бўйича фикрлар алмашилди. Айниқса, ушбу боғда илдиз чириш касаллиги билан касалланган айрим ёнғоқ кўчатларига вақтида агротехика қоидаларининг тўғри қўлланилмаганлиги, ушбу ҳолатларни келгусида яна қайта такрорланмаслиги юзасидан фитопатолог Хайрулла Хурсандов ўз тавсияларини берди.
Шундан сўнг Уюшма фаолиятига алоҳида ижобий фикрларини билдирган ва уюшмага аъзо бўлишни истаб мурожаат қилган Қибрай туманидаги “XEBI AGRO” МЧЖ раҳбари Абдулло Хебининг 45 гектар майдонда барпо этилган ёнғоқ боғи кўздан кечирилди. Ҳақиқатдан ҳам боғда ёнғоқ кўчатларига алоҳида эътибор билан ўз вақтида парвариш тадбирларининг тўғри бажарилганлиги кўриниб турибди. Ёнғоқлар ривожи анча самарали ва касалликларга чалиниш омилларига кўзимиз тушмади. Томчилатиб суғориш усулида барпо этилган мазкур ёнғоқ плантациясида бугунги кунда кузги агротехник тадбирларни бажариш жараёнлари амалга оширилмоқда. Ушбу боғ раҳбариятининг Уюшма мутахассислари томонидан жойлардаги ёнғоқ, бодом ва писта боғларини бориб кўриб тегишли маслаҳатлари ва тавсияларини бериб бораётганликлари юзасидан самимий фикрда эканлигини билдириб ўтди ва уни Уюшма аъзолигига қабул қилишликни сўради. Келгусида Уюшмамизнинг бошқа вилоятлардаги аъзоларининг ва янги ташаббукорлар томонидан барпо этилган ёнғоқ, бодом ва писта плантацияларида олиб борилаётган ишлар билан таништиришда давом этамиз.
Уюшма ахборот хизмати
Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана
©2017 - 2019 All Rights Reserved