UzNuts

Бугун 3 октябрь куни Туркиялик мутахассис Фикри Чипо Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасига ташрифи давомида дастлаб уюшма таркибидаги “In Vitro” лабораторияда бўлди. У ерда лабораториянинг имкониятлари, истиқболдаги режалари ва бу ерда амалга ошириладиган ўсимликлар лаборатория ишлари билан яқиндан танишди. Унинг фикрича, мазкур лабораторияда яқин йиллар ичида замонавий технологиялар асосида серҳосил кўчатларнинг интенсив навларини яратиш ва кўпайтириш имкониятлари пайдо бўлади.


Шундан сўнг Фикри Чипо Уюшма мутахассислари ҳамроҳлигида “SAG AGRO JOMBOY” ва “SAG AGRO PAYARIQ” интенсив ёнғоқ плантацияларига ташриф буюрди. У ерда ёнғоқ кўчатларининг ривожланиши, озиқлантирилиши ҳамда бугунги кунда кўчатларнинг стандарт ўсиб ривожланиш омиллари билан танишди. Ёнғоқ плантациясида олиб борилган аниқ ва тўғри агротехник тадбирларнинг самараси бугунги кунда ёш кўчатларнинг ривожланишида ўз натижаларини бераётганлигини кўрган Фикри Чипо бу каби агротехник чора тадбирларни истиқболда яна ҳам давом эттириш орқали кўзланган натижаларга эришиш мумкинлигини алоҳида гапирди ва бу бўйича боғ мутахассисларига ўз тавсияларини берди.


Уюшма ахборот хизмати

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана