UzNuts

Тупроқнинг шўрланганлиги ҳосилдорликни паст бўлишига таъсир қилувчи омиллардан биридир. Орол денгизининг қуриши мамлакатимиз унумдор ер майдонларининг қисқаришига сабаб бўлмоқда.

Ерларнинг шўрланганлик даражасини аниқлашнинг турли хил усуллари бўлиб, қуйида энг оддий ва осон усуллардан бирини келтирамиз. Авваламбор экин майдонининг марказидан 1,5-2 метрлик чуқур кавланади. Уранинг энг чуқур жойидан тупроқ олинади. Тупроқ ховончада майда туйилгач, унга ёмғир суви қўйиб аралаштирилади. Ёмғир суви тупроқ устидан ошиб туриши керак. Сув тингунча кутиб турилади. Сўнг тупроқ юзасидаги сувдан бармоқни ботириб, таъми текширилади. Агар унинг мазаси аввалги ҳолича, яъни ўзгармай турса, демак, ер яхши бўлади. Агар сув шўр ёки тахир бўлса, у ер шўрланган бўлади ва кураш чораларини қўллаш зарурлигини англатади.

Шўр ерда ёнгок ва бодом хамда пистанинг кучатлари усиши кийин кечади. Агар, намлилик даражаси уртача булган ерга экилган кучат яхши тутиб чикмаса, демак, ернинг шурланиш даражаси устида тегишли агротехник тадбирларни олиб бориш талаб этилади. Мутахассислар фикрича, ёнгок, бодом ва писта кучатларини экишдан олдин тупрок катламларини шурланишга карши текшириш лозим. Шўрланган сабабли ҳосил яхши бўлмаган ерга бир йил Миср боқиласи экилса, кейинги йил у ердан мўл ҳосил олиш мумкин.

Шунингдек, лавлаги ҳам шўрга мойил бўлган ерларни яхши ўзгартириб, шўрини йўқотади. Тузни ўзига тортиб олади ва ер ҳолатини яхшилайди. Кучат экиладиган ер шўрга мойил бўлса, лавлаги уруғидан озроғини кучат экиладиган ердаги тупрок билан аралаштириб экиб юборилса яхши натижа беради.


Уюшма ахборот хизмати

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана