
Ёнғоқ мағзи саротонни олдини олиши аниқланди!
Бундай хулосага АҚШнинг Иллинойс штати университети олимлари томонидан олиб борилган изланишлар якунида келинди, деб ёзади “The Journal of Nutrition” журнали. Аниқланишича, ёнғоқ таркибидаги турли микроэлементлар ва озиқлантирувчи моддалардан ташқари кўплаб тўқималар, яъни ичакдаги бактерияларни тўйинтирувчи озуқа манбаи мавжуд экан. Тадқиқотларда ўртача 53 ёшда бўлган 18 нафар эркак ва аёл иштирок этган. Уларнинг бир қисми уч ҳафталик даврда ҳар куни 42 граммдан ёнғоқ мағизи истеъмол қилиб борган бўлса, иккинчи гуруҳига эса мағиз берилмаган. Ҳар бир даврнинг боши ва оҳирида ёнғоқ ичак микрофлораси ҳамда модда алмашинувига қандай таъсир кўрсатаётганини текшириш мақсадида уларнинг қони таҳлилдан ўтказилиб турилган. Якуний хулосада ёнғоқ истеъмоли ичакда яшайдиган микроорганизмлар таркибини ўзгартиришга, хусусан, “Faecalibacterium”, “Rozeburia” ва “Clostridium” каби бактериялар миқдорини оширишга олиб келган.
UZNUTS АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана
©2017 - 2019 All Rights Reserved