UzNuts

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси ўринбосари Саидова Галина Каримовна ва Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев Ғаллаорол туманидаги “SAG AGRO G’ALLAOROL” МЧЖ га ташриф буюриб, соҳада олиб борилаётган амалий ишлар билан яқиндан танишди.

Ёнғоқчилик соҳасидаги эришилаётган ютуқлар ҳамда истиқболда режалаштирилаётган ишлар ҳақида тегишли маълумотлар тақдим этилди. Учрашув давомида соҳадаги имкониятларни кенг ишга солиш ҳамда ҳал этилиши лозим бўлган чора-тадбирларга ҳам алоҳида аҳамият қаратилди.


Уюшма ахборот хизмати

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана