UzNuts

Украина ёнғоқчилик уюшмаси экспертлар гуруҳи аъзоси Джига Александр бугун Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасига ташриф буюрди. Ташриф давомида Украиналик мутахассис билан икки давлат ёнғоқчилик соҳасидаги тажрибалар ҳақида ўзаро фикр алмашилди. Шунингдек, Джига Александрга Республика Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси томонидан олиб борилаётган ишлар ҳамда ёнғоқ, писта ва бодомнинг серҳосил янги навларини яратишда “In Vitro” лабораториясининг қулайликлари ҳақида ҳам маълумотлар берилди. Ўзбекистон ва Украина давлатлари билан ёнғоқ, бодом ва писта боғларини кўпайтириш ҳамда соҳасидаги истиқболдаги лойиҳалар юзасидан ўзаро таклифлар муҳокама қилинди.


Уюшма ахборот хизмати

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана