UzNuts

22 декабрь тонги ҳар қачонгиданда файзли бошланди. Эрта тонгдан ҳамюртларимиз Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайловларда муносиб номзодга овоз бериш учун ўз сайлов участкаларига ошиқмоқда.

Бу йилги сайловлар Президентимиз ташаббуси билан қабул қилинган янги Сайлов кодекси асосида мутлақо янгича руҳда ўтмоқда. Жумладан, сайловларда 5 та партия иштирок этмоқда. Сиёсий жараёнда иштирок этиш учун Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси учун тенг имкониятлар яратилган. Ислоҳотларимизга ҳамоҳанг халқимиз фаоллиги ҳам кузатилмоқда.

Яна таъкидлаш жоизки, давлатимиз раҳбари томонидан 2019 йилнинг 25 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексини амалиётга жорий этишга оид қонуннинг имзоланиши мамлакатимиз миллий сайлов тизимида янги даврни бошлаб берди. Бу йилги сайловларнинг янги қабул қилинган Сайлов кодекси асосида ташкил этилаётгани бу жараённи умумэътироф этилган халқаро стандартлар, принциплар асосида демократик, очиқ-ошкора ўтказишда муҳим омил бўлмоқда.

Шу маънода сайловлар “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида ўтаётгани ҳам янги имкониятлар эшигини очиши шубҳасиз. Зеро, бугун халқимиз келажакка ишонади.

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана