UzNuts

ЎСИМЛИКЛАР ҲАЁТИДА ОЗИҚ МОДДАЛАР ҚАНДАЙ АҲАМИЯТГА ЭГА?

Ўсимликларга, худди инсонлар сингари, озиқ моддалари зарур. Улар озуқани тупроқдан олади. Агар тупроқда қайсидир озиқ моддаси етишмаса, бу ҳол ўсимликнинг ривожига салбий таъсир кўрсатади. Шу боисдан сабзавот етиштираётган инсон ўсимликларни кун сайин кузатиб, улар муҳим элементларга эҳтиёж сезмаётганига ишонч ҳосил қилиб бориши керак.

Ўсимликлар ривожланиш ва ҳосилга кириш учун минерал озиқ моддаларни талаб қилади. Уларнинг ўсиши учун кўп миқдорда зарур бўлган энг муҳим озиқмоддалари -азот, фосфор ва калий.

Азот ўсимлик баргларининг ўсиши учун зарур бўлган модда.

Фосфор ўсимлик илдизи, новда ва шохлари ривожини таъминлайди.

Калий ички кимёвий реакциялар жараёнига таъсир этади, ўсимликнинг ҳужайра деворларини қалинлаштириб, чидамини оширади, ўсиш жараёнини тезлаштириб, касалликларга қаршилигини кучайтиради, ўсимликка ранг ва ҳид беради.

Ўсимлик ривожи учун оз миқдорда зарур бўлган минерал моддалар:

Магний: ўсимликка яшил тус берувчи хлорофилл моддасининг пайдо бўлишини ва унинг функциясини таъминлайди. Хлорофилл қуёш нурини ўзига сингдириб, уни ўсимликнинг кўкка бўй чўзиши учун зарур бўлган шакар моддаси ва крахмалга айлантиради.

Кальций ўсимликнинг ўсишига ёрдам беради.

Олтингугурт ўсимликда оқсил моддаларини ҳосил қилади. Бундан ташқари, ўсимликларнинг ўсиши учун оз миқдорда темир, марганец, мис, молибден, бўр, хлор ва руҳ моддалари талаб қилинади.

@UzNuts axborot xizmati

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана