
Айни пайтда Туркиялик мутахассис Ажлан Йилмаз "SAG AGRO JARQO'RG'ON" МЧЖ бодом плантациясида бодом кўчатлари агротехникаси, кўчатларни ўсиб ривожланганлик ҳолати ва кесиш ҳамда шакл бериш тадбирлари бўйича агроном ва боғ мутахассисларига тегишли тавсияларни бермоқда. Айтиб ўтиш керакки, бодом боғларида олиб бориладиган ҳар бир тўғри агротехник тадбирлар истиқболда яхши ҳосилга киришнинг кафолатидир. Шу мақсадда Туркиялик мутахассислар билан олиб бораётган ҳамкорлик ишларимиз кун тартибидан ўрин олган агрономларга мастер класслар орқали кўчатларни тўғри кесишнинг афзалликларини тушунтириб боришга алоҳида аҳамият берилмоқда.
@UzNuts axborot xizmati
Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана
©2017 - 2019 All Rights Reserved