
Маълумки, яхши ният билан ерга қадалган ҳар қандай кўчатга алоҳида агротехника ва илмий асосланган парвариш талаб этилади. "SAG AGRO GALLAOROL" МЧЖ ёнғоқ плантациясида малакали агроном Миршароф Ўроқов бошчилигида бугунги кунда "Чандлер" навли ёнғоқ дарахтларига илмий асосланган агротехника тадбирлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Яъни, тупроқ иқлим шароитларимиз ҳисобга олинган ҳолда кўчатларга мавсумий агротехника тадбирлари: суғориш, озиқлантириш, касаллик ва зараркунандалар ҳамда бегона ўтларга қарши курашиш тадбирларини қўллашда янгича замонавий усуллардан кенг фойдаланилмоқда.
Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана
©2017 - 2019 All Rights Reserved