
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 25 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий этишни рағбатлантириш механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Қарорни имзолади. Қуйида қарорнинг мазмун моҳиятига шарҳ бериб ўтамиз. Айтиш керакки, мазкур Қарор мамлакатимизда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда 2020 йилдан сув тежовчи технологиялар яъни томчилатиб суғориш технологияларини тизимини кенг жорий этишни ўз ичига олади. Қарорга мувофиқ, 2019-2022 йиллар давомида 253 381 гектар экин майдонида сув тежовчи технологияларни жорий қилишнинг прогноз кўрсаткичлари тасдиқланган.
Шунингдек, Қарор билан, пахта хом ашёси ишлаб чиқарувчиларига томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш учун пахта хом ашёси экиладиган майдоннинг ҳар бир гектари учун 8 миллион сўм миқдорида субсидиялар тақдим этилиши назарда тутилмоқда.
Янги узум плантацияларини яратиш мақсадида томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилишга узум экиладиган майдоннинг ҳар бир гектари учун 8 миллион сўм миқдорида субсидиялар тақдим этилиши ҳам белгиланмоқда.
Боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини яратиш мақсадида сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилишга экин майдонининг ҳар бир гектари учун 6 миллион сўмдан ошмаган миқдорда субсидиялар тақдим этилади.
Шунингдек, 2019 йил 20 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида.
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари 2020 йилда 43 825 гектарда, шу жумладан:
24 859 гектар – пахта экин майдонларида;
11 498 гектар – мевали экин майдонларида;
4 987 гектар – узумзорларда;
2 481 гектар – бошқа экин майдонларида сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича тасдиқланган прогноз кўрсаткичларининг самарали бажарилиши таъминланади.
Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги тартиби белгиланади:
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини, шунингдек, уларни харид қилиш ва қуришга ажратиладиган банк кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар тақдим этилади;
бюджет маблағларини олувчилар билан тузиладиган импорт шартномаларини мажбурий экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш талаби қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари томонидан сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича ишлар доирасида тузиладиган импорт шартномаларига татбиқ этилмайди.
Шунингдек, 2020 йил 1 январдан ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиявий қўллаб-қувватлаш тартиби бекор қилинади;
2022 йил 1 январдан:
пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштириш учун насос агрегатлари
ва суғориш қудуқлари истеъмол қилган электр энергияси қийматини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ҳисобига қоплаш тартиби фақат сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига татбиқ этилади;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари томонидан сув хўжалиги ташкилотларининг суғориш қудуқлари ва вертикал дренаж қудуқларидан қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун фойдаланишга сув тежовчи суғориш технологияларини қўллаш шарти билан рухсат этилади.
Уюшма ахборот хизмати
Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана
©2017 - 2019 All Rights Reserved