UzNuts

Мева дарахтларини паст бўйли пайвандтагларга улаб ўстиришнинг ўзига хос ижобий ва салбий томонлари бор. Паст бўйли дарахтларнинг характерли хусусияти — уларнинг кичик бўлишидир. Оддий ва паст бўйли пайвандтагларга уланган дарахтлар дастлабки йилларда деярли бир хилда ўсади. Лекин ўсишдаги фарқ аста-секин сезила бошлайди ва дарахтлар ҳосилга кира бошлаши билан яққол кўринади.

Паст бўйли пайвандтагда ўстирилган дарахтларнинг ҳажми баланд бўйли пайвандтаглардаги дарахтларга нисбатан икки баровар кичикроқ ва шох-шаббаси икки ярим баробар ингичкадир. Ярим пакана пайвандтагдаги дарахтлар катталиги жиҳатидан кучли ўсадиган ва пакана пайвандтагларда ўстирилган дарахтлар ўртасида оралиқ ўрнини эгаллайди. Аммо дарахтларнинг ўсиши (пакана пайвандтагларда пайвандланган дарахтларнинг) пайвандга ҳам кучли даражада боғлиқдир. Паст бўйли дарахтларнинг кичик бўлиши уларни парваришлашни: буташни, зараркунанда ва касалликларга қарши дори пуркаш ва ҳосилни териб олишни осонлаштиради.


Паст бўйли пайвандтагларда ўстирилган мева дарахтлари тез ўсадиган пайвандтагларга нисбатан тўрт-беш йил, ярим пакана пайвандтагларда эса бир икки, уч йил эртароқ ҳосилга киради. Барвақт ҳосилга кириш паст бўйли дарахтларнинг муҳим биологик хусусияти ва хўжалик учун қимматли белгисидир. Паст бўйли пайвандтагларда ўстирилган дарахларнинг ер устки органларида ҳужайра ширасининг юқори концентрацияда бўлиши эрта бошланади ва бу хол уларнинг барвақт ҳосилга киришига олиб келади. Ҳосилга кириш эса ўсишни чеклаб куяди (паст бўйлилик). Бундан ташқари, баргларда тўпланадиган пластик қисми вегетатив органларга сарфланади.


Паст бўйли дарахтларнинг ҳосилдорлиги тез ўсадиган дарахтларникидан паст бўлади. Аммо паст бўйли пайвандтагларга уланган дарахтлар оддий дарахтларга қараганда анча қалин ўтказилганидан ҳамиша оддий дарахтларга қараганда икки баробар ва ундан ҳам серҳосил бўлиб чиқади. пайванд қилинганники эса 2,3 марта кўп, 26 ёшда эса шунга мувофиқ равишда 2,3 ва 1,7 марта ортиқ бўлган.

Аммо 39 йил ичида ўрта ҳисобда шу
Пакана дарахтларни секин ўсадиган пайвандтагларга уланганда, одатда, меваларнинг сифати, уларнинг ўртача бир текислиги яхшиланади, ширадорлиги ортади, уларнинг таъми ва ранги яхшиланади. Шу билан бирга паст бўйли пайвандтагларда ўстирилган кўчатлар тегишлича парвариш қилинса, улар аъло товар сифатли ҳосил беради — териб олинган жами товарнинг 90-95 % и стандарт мевалар, шу жумладан, 80 % биринчи нав мевалар бўлади.


Уюшма ахборот хизмати

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана