UzNuts

Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси томонидан "Ёнғоқ, бодом ва писта ўстириш технологиялари ва агротехникаси" мавзусида Республика онлайн видео конференцияси ўтказилди.

Конференцияда Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси  томонидан бугунги кунда амалга оширилаётган  истиқболли лойиҳалар давр талабларига мувофиқлиги ҳамда уларнинг ўз вақтида бажарилиши бўйича бир қатор ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидланди. Хусусан, бугунги кунга қадар Уюшма тавсиялари ва таклифлари асосида Республикамиз бўйича жами 12 000 гектардан ортиқ тоғ олди ва лалми ер майдонларида ёнғоқ, писта ва бодом плантацияларини барпо этилганлиги эътироф этилди.

Конференцияда Уюшма тизимида янгидан фаолиятини бошлаган  “In Vitro” лабораториясининг фаолияти  ва бу лабораторияда бир йилда 15 млн дона тезпишар, иқлим шароитларимизга мос, совуққа ва турли касаллик ҳамда зараркунандаларга чидамли серҳосил кўчат навларини  етиштириш бўйича маълумотлар берилди ва жонли видео таништирув олиб борилди.

Шунингдек, конференцияда Туркия, Испания давлатларининг соҳага ихтисослашган мутахассислари томонидан мавзу бўйича тақдимотлар қилинди. Онлайн мулоқот тарзида ўтказилган конференцияда Уюшма аъзолари ва вилоятлардаги боғдорчилик йўналишидаги мутахассислар ҳамда ташаббускорлар иштирок этдилар.

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана