UzNuts

  Зарарланган мевали дарахтлар нимжон бўлиб қолади, уларда ўсишдан умумий тўхташ кузатилади, баргларнинг ранги эса оч яшилдан сариққача бўлади. Бундай дарахтларда сўлишга мойиллик кузатилади, чунки уларда сув ютиш жадаллиги пасайиб кетади. Гарчи нематода билан зарарланган мевали дарахтлар одатда нобуд бўлсада, баъзан улар ўсув даврининг оҳиригача қийинчилик билан яшаб қолиши мумкин. Касаллик ҳосилдорлик ва мева сифатининг кескин пасайишига олиб келади. Зарарланган мевали дарахтлар илдизи билан суғуриб олинса илдизларда якка ёки гурух бўлиб жойлашган, нематодалар томонидан қўзғатилган тугунчасимон, сўгалсимон шишларни кўриш мумкин. Илдизларнинг фитопатоген замбуруғлар ёки бактериялар билан иккиламчи зарарланиши - одатий хол.

Касаллик енгил, қумли тупроқларда ва тупроқнинг ҳарорати ўртача бўлганда айниқса зарарлидир. Нематодалар тупроқда узоқ йиллар мобайнида сақланиши мумкин.

Улар суғориш сувлари, зарарланган майдонларнинг оқава сувлари, зарарланган тупроқни аралаштириш ва зарарланган ўсимликлар ва мевали дарахтлар материали билан тарқалади.

Кураш чоралари:

Тупроқни фумигация қилиш ёки стериллаш шиш ҳосил қилувчи нематодага қарши курашнинг самарали усули ҳисобланади. Ерни чуқур шудгорлаш, алмашлаб экишга риоя қилиш ва касаликка мойил бегона ўтларни йўқотиш каби агротехник тадбирлар касалликнинг зарарини камайтиришга имкон беради. Мевали дарахтларни чидамли пайвандтагларга улаш, гарчи қиммат бўлсада, касалликка қарши курашнинг самарали усулларидан бири ҳисобланади. Кимёвий ишлов беришда фақат нематицид туркумидаги препаратлар, масалан, Немабакт, Тиазон, Видат препаратлари қўлланилади. Қатор ораларига илдизидан нематодаларга қарши токсин ажратувчи Календула гулини экиш тавсия қилинади.

                                                                                                                                                                                      UZNUTS AXBOROT XIZMATI

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана