
Mевали дарахтлар уйғонмаган даврда буталиши керак. Совуқ 10-12°С дан ошганда дарахт шох-шаббаларини кесиш тўхтатилади. Совуққа унча чидамли бўлмаган мевали дарахтларнинг тур ва навларини баҳорга яқин – февралнинг иккинчи ярми ва март ойида кесилгани маъқул.
Мева дарахтларининг шох-шаббалари ўткир ва тоза асбоблар (қайчи, аррача) билан кесилади. Олиб ташланадиган шох ва новдаларни чала кесиш ярамайди. Акс ҳолда шу жойда кавак ҳосил бўлади. Йўғон шохни кесаётганда аввал уни остки томонидан, кейин эса устки томонидан арралаш керак. Ана шунда дарахт пўстлоғи зарарланмайди. Кесилган диаметри 3 см дан катта бўлган дарахт шохларига боғ замаскаси ёки бўёқ суртиб қўйилади.
Кесилган шохларнинг ҳаммаси боғдан олиб чиқилади. Қора рак кассаллиги тушган боғларда касал дарахтлар кесиб бўлингач, асбоб-анжомлар бир минут давомида 5% ли формалин эритмасига солиб қўйиш йўли билан дизенфикция қилинади.
@UzNuts axborot xizmati
Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана
©2017 - 2019 All Rights Reserved