UzNuts

Ушбу маълумот UZNUTS телеграмм канали аъзоларининг саволларига жавоб тариқасида тақдим этилмоқда.
Ёнғоқ, бодом ва писта дарахтларининг яхши ўсиши ва ҳосил бериши учун тупроқ ҳамда тупроқ ости қатламлари сув ва ҳавони ўтказувчан бўлиши жуда муҳимдир. Тупроқ ости лойқа, тош ва шағалли қатламлардан иборат бўлса, кўчатлар ёмон ривожланади, баъзи ҳолларда улар қуриб қолиши кузатилади. Тупроқ остининг сув ўтказувчанлиги ёмон, шунингдек, ер ости сувлари юзада жойлашганда тупроқ ботқоқланиши мумкин. Сув бундай тупроқ ва тупроқ остидан ҳавони сиқиб чиқаради ва кўчатлар илдизлари аста-секин қурий бошлайди. Бундай ҳолларда кўчатлар суст ривожланади ва совуққа чидамсиз бўлади. Ер ости сувлари (сизот сувлари) яқин бўлган ерларда дарахтлар юқори томонидан қуриши кузатилади. Бунда тупроқни чуқур ҳайдаш ва юмшатиш билан яхши натижага эришиш мумкин. Тупроқ ости қатлами енгил қумли ва тош, шағалли ерларда ҳам ёнғоқ, бодом ва писта кўчатлари яхши ўсмайди. Чунки бундай тупроқлар сувни ўтказиб юборади ҳамда тез-тез суғоришни талаб этади. Шунинг учун бундай ҳолларда озиқ моддалар кўчатлар илдизига тўғридан-тўғри етиб бормайди ва осон ювилиб кетади. Бундай ерларга билмасдан кўчатлар экиб қўйган бўлсангиз, томчилатиб суғориш тизими асосида суғориш тавсия этилади.

UZNUTS АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана