UzNuts

МЕВАЛИ ДАРАХТЛАРДА ЎҒИТЛАРНИНГ ЎЗЛАШТИРИЛИШИГА ҲАРОРАТНИНГ ТАЪСИРИ

Ҳароратнинг мевали дарахтлар фаолиятидаги аҳамияти яхши ўрганилган. Ҳар бир қишлоқ хўжалиги экини уруғининг униб чиқиши учун мақбул ҳарорат мавжуд, масалан, арпа учун 20°, сули, буғдой учун 25°, маккажўхори ва оқ жўхори учун 32°. Ғалла экинлари ҳарорат 23-25°С бўлганда азот ва фосфорни яхши ўзлаштиради. Шунингдек, мевали дарахтлар ҳам 23-25 °С ҳароратда озиқ моддаларни яхши ўзлаштиради.

Ўсимликлар илдиз тизимининг ривожланиши учун бирмунча пастроқ ҳарорат керак. Нисбатан паст ҳароратларда NH4 шаклдаги азот NO3 га нисбатан кўпроқ ютилади. Ҳароратнинг 5-7°С га қадар пасайиши калийнинг ўзлаштиришига таъсир қилмайди, лекин илдиз томонидан азот, фосфор, кальций ва олтингугуртнинг ютилишини кескин камайтиради.

Мевали дарахтларда озиқлантирилган шароитларда ҳароратнинг 10°С дан пасайиши озиқ элементларининг ўзлаштирилишига салбий таъсир кўрсатади.

Озиқ элементларининг ўзлаштирилиши ҳароратга мос равишда ортиб боради.

UZNUTS AXBOROT XIZMATI

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана