UzNuts

Калий ўғитларидан : калий хлор, калий тузи, калий сульфат қўлланилади. Бу ўғит ўсимликнинг касалликка ва совуққа чидамлилик даражасини бир неча баробар оширади. Мева тўкилишининг олдини олади ва унинг  пишишини тезлаштиради. Тупроқда калий етишмаслигини оқибатида дарахт гулининг чангланиш даражаси ҳам камаяди.

Калийли ўғитлар ўсимликни бақувват қилади. Дарахтнинг ҳар хил касалликлар, шира, трипс ва ўргимчакканага қарши чидамлилигини оширади.

Калий ўғитини боғларга куз ойлари солинган маъқул. Чунки дарахтлар тиним даврини ўтаб бўлгунча, у дарахтлар  ўзлаштира оладиган даражага тушади.

 

УЮШМА АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана