UzNuts

Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси тизимида ташкил этилган "In Vitro" лабораториясида бугунги кунда танланган энг самарали ва ҳосилдор кўплаб мевали кўчатлар микроклонал йўл билан кўпайтирилиб, замонавий интенсив боғлар ташкил этувчиларга етказиб берилмоқда. Лаборатория тажриба майдончаси ва иссиқхонасида 40 000 дан ортиқ  ўрик, бодом, шафтоли, нок, олма, ёнғоқ, гилос ва бошқа бир неча турдаги мевали кўчатлар ва уларнинг пайвандтаглари парвариш қилинмоқда. Эслатиб ўтамиз,  "In Vitro" лабораторияси Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси тизимидаги энг замонавий технологияларга эга бўлган турли кўчатларни микроклонал усулда етиштиришга мўлжалланганлиги билан Республикамизда алоҳида аҳамиятга эга бўлган мажмуа ҳисобланади.

UZNUTS AXBOROT XIZMATI

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана