
2019 йил 24-сентябрь куни Навоий вилояти ҳокимияти билан ҳамкорликда семинарнинг биринчи куни вилоятнинг Навбаҳор туманидаги “Сармишсой” массивида тадбиркор Соҳиб Қаюмов томонидан барпо этилган ёнғоқ ва бодом плантациясида ташкил этилди. Семинарга вилоятнинг қишлоқ хўжалиги бошқармаси мутахассислари, Навбаҳор, Хатирчи, Кармана, Нурота тумани қишлоқ хўжалиги бошқармаси мутахассислари, боғдорчилик йўналишидаги фермерлар ва соҳага қизиқувчилар ҳамда ташаббускорлар ташриф буюрдилар.
Семинарни дастлаб Навоий вилояти ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги бошкармаси бошлиғи ўз кириш сўзи билан очиб берди.
Шундан сўнг Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси мутахассиси Элбой Бозоров Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июндаги “Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасини тузиш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3025-сонли қарори ижроси, Уюшма фаолияти ва ўтган вақт мобайнида Уюшма томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида маъруза қилди. Шунингдек, интенсив боғларда томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш, фойдаланиш ва ушбу тизим учун ишлатиладиган жиҳозларни маҳаллийлаштириш жараёни ҳақида ҳам маълумотларни келтириб ўтди.

Семинар иштирокчилари билан интерактив савол-жавоблар бўлиб ўтди. Семинар иштирокчиларининг қизиқтирган 100 дан ортиқ саволларига уюшма мутахассислари Т. Маматов ва бош агроном А. Шеркуловлар томонидан тегишли жавоблар берилди. Семинар иштирокчиларига уюшма мутахассислари томонидан мазкур боғ плантациясида кўчатларнинг ривожи учун агротехник тадбирлар, озиқлантириш ишлари ва кузги тадбирларнинг жонли амалга оширилиш жараёнлари кўрсатиб берилди. Семинарнинг амалий қисмида “Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси” бош агрономи Аскар Шеркулов мазкур боғдаги бодом кўчатларида кузги агротехник тадбирларни сифатли олиб бориш ишлари, шакл бериш ишларини кўрсатиб беришди. Шунингдек, семинар иштирокчиларига янгидан замонавий ва интенсив усулда томчилатиб суғориш технологиясини қўллаб боғ плантацияларини барпо этишдаги дастлабки бажариладиган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.

25 сентябрь куни семинарнинг иккинчи куни Бухоро вилоятида давом этди. Вилоят қишлок хўжалиги бошқармаси билан ҳамкорликда Шофиркон туманида “Замоновий усулда ёнғоқ, бодом ва пистанинг серсоҳил навларини етиштириш технологиялари” мавзусида амалий семинар ташкил этилди. Дастлаб семинар иштирокчиларига Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар Уюшмаси фаолияти ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Жумладан, Уюшма мутахассиси Элбой Бозоров ўз тақдимотида замонавий ёнғоқ плантацияларини барпо этиш шартлари ва омиллари ҳақидаги маълумотларни иштирокчилар эътиборига ҳавола этди. Семинар қатнашчиларига бошқа вилоятларда барпо этилган боғлар ҳамда “In Vitro” лабораторияси ҳақида тақдимотлар ҳам қилинди.
Шундан сўнг семинар иштирокчиларига Уюшма бош агрономи А. Шеркулов ҳамда мутахассис Т. Маматовлар томонидан ёнғоқ, бодом ва писта кўчатларини пайванд қилиш, ўғитлаш ва шакл бериш каби агротехник тадбирлар амалий кўрсатиб берилди ва бунинг натижасида семинар қатнашчилари ўзлари учун амалий кўникмага эга бўлишди.
Шунингдек семинар иштирокчиларига ҳозирги боғ плантацияларида қўлланилаётган инновацион технологияларни ишлатилиши ҳамда бу технологияларни афзаллиги ва имкониятлари ҳақида ҳам гапириб берилди.
Семинар қатнашчиларига Уюшма қошидаги “In Vitro” лабораториясининг фаолияти ва келажакда амалга ошириладиган ишлар тўғрисида маълумот берилди. Шу билан бирга семинар қатнашчилари бу ерда кўчатлар учун мўлжалланган иссиқхона ва лабораториянинг ўзидаги тажриба хўжалигидаги боғда етиштириладиган кўчатлар, иссиқхона хўжалигининг бир йиллик ишлаб чиқариш қуввати ҳақида маълумотларга эга бўлдилар.
Уюшма ахборот хизмати
Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана
©2017 - 2019 All Rights Reserved