UzNuts

28-30 ноябрь кунлари Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси агрономлар ишчи гуруҳи билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Иссиқхона ва боғдорчиликни ривожлантириш агентлиги томонидан 5 ноябрдаги Президентимиз томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида кўрилган масалаларни ижросини таъминлаш мақсадида келгусида Республикамизнинг барча ҳудудларида замонавий интенсив ва томчилатиб суғориш тизими асосидаги янги мевали боғларни ташкил этиш ҳамда районлаштирилиб, эски боғларни янгилаш чора тадбирлари устида амалий тавсиялар ишлаб чиқилди.

Бу тавсиялар келгусида фермер хўжаликлари томонидан яратиладиган мевали боғларда тегишли дастлабки агротехника тадбирларини амалга ошириш учун қўлланма вазифасини ўтайди. Ишлаб чиқилган тавсияларга эътибор қаратадиган бўлсак, келгусида барпо этиладиган мевали боғлар ҳар бир ҳудуддаги фермер хўжаликларининг тупроқ иқлим шароитларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилмоқда.

Уюшма агрономлар ишчи гуруҳи аъзолари бош агроном Асқаржон Шерқулов, масъул агроном Ойбек Сулаймонов, биотехнолог Элбой Бозоровлар ҳам мазкур жараёнда бевосита қатнашиб, барпо қилинадиган ёнғоқ, бодом ҳамда бошқа турдаги мевали дарахтларнинг серҳосил навлари ва уларни дастлабки барпо этиш шароитлари ҳақидаги ишлаб чиқилаётган тавсияларга ўзларининг илмий ва амалий кўрсатмаларини беришди.


Уюшма ахборот хизмати

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана