
Бугун 19 октябр куни Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасига Афғонистонлик инвестор Хусейни Али ташриф буюрди. Уюшмада ўтказилган учрашувда у Пайариқ туманида 100 гектарлик майдонда замонавий ва интенсив усулда ёнғоқ плантациясини барпо этиш ташаббуси борлигини билдирди. Уюшма раиси ўринбосари И. Хайдаров томонидан мазкур инвесторнинг ташаббуси қўллаб қувватланди ҳамда истиқболдаги лойиҳасини амалга ошириш борасида Ўзбекистон иқлим шароитига мос ва кейинги йилларда олиб борилган аниқ чора тадбирларни ҳисобга олган ҳолда тегишли тавсиялар берилди.

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана
©2017 - 2019 All Rights Reserved