UzNuts

Жорий йилнинг 5 ноябрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Республикамизда боғдорчиликни ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш масасалалари кенг кўриб чиқилди. Мазкур видеоселектор йиғилишида Президентимиз мутасадди раҳбарларга мева сабзавотчилик тармоқларини жадал ривожлантириш ва бу борада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан тегишли топшириқларни берган эди.

Жумладан, Президентимизнинг мевали боғлар барпо этиш ташаббуси билан қизиқаётган оилаларга 1 гектардан 5 гектаргача ерлар ажратиб бериш борасидаги тегишли кўрсатмалари ташаббускор оилалар томонидан қўллаб қувватланмоқда. Бугун Уюшмага ташриф буюрган Исомиддин Тожибоев ҳам Ғаллаорол тумани Оқтош МФЙ ҳудудида интенсив ёнғоқ плантациясини барпо этмоқчи.

Ташаббускор бу ерда дастлабки ишни нимадан бошлаш кераклиги, ерни тайёрлаш ва кўчатларнинг серҳосил навлари бўйича тегишли маълумотларга эга бўлди. Уюшма аъзолигига қабул қилинган Исомиддин ака ёнғоқчилик соҳасидаги янги янги лойиҳаларини Уюшма билан биргаликда амалга ошириш ниятида эканлигини билдирди.


Уюшма ахборот хизмати

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана