UzNuts

Абу Али ибн Сино ўзининг “Тиб қонунлари” асарида ёзишича, ёнғоқ меваси инсон саломатлиги учун кони фойда, айниқса организм учун зарур бўлган Е витаминига бой, мия фаолияти тўқималарини эса озиқавий миқдорларини тартибловчи воситадир. Унинг таркибида C, B1, B2, PP витаминлари, каротин, ошловчи моддалар, хинонлар ва эфир мойи, темир ва кобальт тузлари ҳамда рух моддаси мавжуд.   Мутахассисларнинг таъкидлашича, агар кунига  2 та ёнғоқ истеъмол қилинса, хотира анча яхшиланади. 4 та ёнғоқ истеъмол қилинса, организмни антиоксидантлар билан кучлантиради, иммунитетни ва ҳужайралар ҳимоясини яхшилайди.

Демак, ёнғоқ ҳақида гап кетар экан, мамлакатимизда унинг етиштирилиши, парвариши ва тайёр ҳолга келтирилиши билан боғлиқ бўлган биологик  жараёнлар ҳақида тўхталмасликнинг иложи йўқ. Шу маънода    ёнғоқ, бодом ва пистанинг  ушбу жиҳатлари инобатга олиниб бугунги кунда мамлакатимизда мазкур соҳада олиб борилаётган тизимли чора-тадбирларнинг самарадорлигига алоҳида аҳамият қаратилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июндаги “Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасини тузиш
ва фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида”ги  Қарорининг туб моҳиятида  мазкур соҳадаги туб ислоҳотларни янги босқичга чиқаришдек эзгу мақсадлар мужассамлигини кўришимиз мумкин.  Ушбу қарор асосида бугунги кунда Республикамиз ҳудудида   ёнғоқ, бодом ва писта етиштиришда замонавий технологиялар ва навлардан самарали фойдаланиш, лалми ерлардан унумли фойдаланган ҳолда, замонавий ёнғоқ, бодом ва писта плантацияларни барпо қилиш ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш юзасидан қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда. 

Жумладан, бугунги кунгача Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасига аъзо бўлган хўжалик субъектлари   томонидан Республика бўйича жами 10 000 гектардан ортиқ тоғ олди ва лалми ер майдонларида интенсив, совуққа чидамли ва серҳосил ёнғоқ, писта ва бодом плантациялари барпо этишга эришилди. Барпо этилган мазкур интенсив боғларини сув билан   таьминлаш масаласи эса инновацион ёндашувларни ўз ичига олади. Яъни,  юқори технологияли томчилатиб суғориш тизими асосида замонавий технологиялар жорий этилди.  Фикримизни биргина Самарқанд вилояти мисолида давом эттирадиган бўлсак,  Жомбой тумани Шерқўрғон ҚФЙ Навбаҳор қишлоғида МЧЖ “Jomboy Agro” ташкил этилиб, интенсив ёнғоқзор барпо этиш учун 500 Га ер майдони ажратилган эди. Мазкур ер майдонига   агротехник ишлов берилиб, АҚШ ва Туркиядан келтирилган “Chandler” кўчатлар экилди. Ҳозирги кунда мазкур замонавий боғ плантациясида кўчатлар агротехник талаблар асосида парвариш қилинганлиги ва минерал ҳамда органик ўғитлар билан бир меъёрда озиқлантирилган ҳолда интенсив томчилаб суғориш тизими орқали суғорилганлиги боис, кўчатлар ривожида сезиларли самарадорликни кузатишимиз мумкин. Мазкур ёнғоқ плантациясида кўчатларнинг интенсив ва серҳосил навларидан экилганлиги сабабли  100 мингдан ортиқ кўчат ўз вақтида кўкариб, айримлари биринчи йилданоқ ҳосилга кирганлигини ҳамда иқлим шароитимизга тўлиқ мослашганлиги натижасида танаси йўғонлашиб ўсиб бораётганлиги кузатилмоқда. 

Шунингдек, вилоятнинг Жомбой туманидан қарорда белгиланган "Ёнғоқчилик илмий-тадқиқот маркази" МЧЖ қошида 24 гектар майдонда   замонавий “In Vitro” лобараторияси барпо этилди.  Мазкур лабораторияда ўсимликларнинг оналик материаллари “ in vitro” усулида кўпайтирилиши режалаштирилади.    

 Бундан ташқари, мазкур тизимдаги ишларнинг давоми сифатида  Пайариқ туманида « PAYARIQ AGRO » МЧЖ ташкил этилди.    Ушбу боғнинг майдони 577 Га бўлиб, бу ерда ҳам тўлиқ хориждан келтирилган интенсив кўчатлар параваришланмоқда. Булунғур туманида  эса « BULUNG’UR AGRO » МЧЖ томонидан 1200 Га ер майдонида замонавий ва томчилатиб суғориш тизими орқали ёнғоқ плантацияси барпо этилди. 

Шунингдек, Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида ташкил этилган “Agro Jarqorg’on” МЧЖ томонидан  1600 Га ер майдонида замонавий усулда бодом плантациялари барпо этилган. Бу ерда  чет элдан олиб келинган бодомнинг серҳосил “Guara” ва “Avijor” навлари экилиб парвариш қилинмоқда.

Айтиш керакки, Уюшма аъзолари томонидан барпо этилган боғларни иқлим шароитларимизга мос, тезпишар совуққа ва сувсизликка чидамли кўчатлар билан таьминлаш, ҳамда боғларни замонавий томчилатиб суғориш тизими орқали суғоришни йўлга қўйиш мақсадида  жойларда илмий амалий семинарлар ўтказилиб келинаётганлиги ҳам соҳа ривожига ўз ҳиссасини қўшяпти. 

Шунингдек, бугунги кунда ҳамкорлик лойиҳалари асосида мазкур барпо этилган  ёнғоқ, бодом ва писта замонавий ва интенсив боғ плантацияларида ҳар бир кўчат ҳолатини масофадан билиб туришни назарда тутувчи дастурлашган технологияни жорий этиш мақсадида
Хитойнинг “Eushion Industrial Co., Ltd” корхонасидан  махсус чипли карталар (RFID CARDS) олиб келинди ва ушбу дастурни назарда тутувчи тизим ишга туширилганлиги соҳадаги инновацион ютуқлардан биридир. 

Бугунги кунда Республика ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси  томонидан ёнғоқчилик соҳасини ривожлантириш соҳада истиқболли лойиҳалар ҳаётга табиқ этиб келинмоқда. Яъни, бу чора- тадбирларнинг истиқболдаги самаралари аграр соҳадаги ислоҳотларнинг таркибий қисми бўлган ёнғоқ, бодом ва писта плантацияларини республикамиз ҳудудида янада кенгайтириш, яқин йилларда мазкур лойиҳаалар доирасида тизимда экспорт салоҳиятини ошириш билан чамбарчас боғланган.

 Бу борада Уюшма томонидан соҳадаги ривожланишнинг такомиллашуви доирасида ўзининг малакали агроном, фитопатолог, энтомолог, биотехнолог, микробиолог ва бошқа мутахассислари томонидан кўрсатиладиган хизматлар ва тавсияларининг узвийлигини таъминлаган ҳолда

сифатли кўчат етказиб бериш ҳамда кўчатларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган дастурларни амалга ошириб келмоқда. Шунингдек, интенсив боғларни лойиҳалаш хизматлари, ёнғоқ, бодом, писта боғлари учун керакли техника ва кўчатларни харид қилиш бўйича ҳам тегишли тавсиялар ва консултатив хизматларни кўрсатмоқда. Бундан ташқари, ёнғоқчилик бўйича дунё тажрибасидаги маълумотларни аъзоларга тақдим этиш, ёнғоқ маҳсулотларини экспорт қилишда кўмаклашиш ҳам Уюшманинг асосий вазифаларидан  саналади. 

 

Илёс  Хайдаров,

Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт

 қилувчилар Уюшмаси раиси ўринбосари

 

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана