UzNuts

Ҳурматли Уюшма аъзолари!
Фидокор ва жонкуяр юртимизнинг боғбонлари!

Юртимизда куз фасли давом этмоқда. Шундай экан ёнғоқ, писта ва бодом боғларимизда ўзига тегишли агротехник тадбирларни амалга оширишимиз талаб этилади. Шу мақсадда айрим тегишли тавсияларни эслатиб ўтмоқчимиз.

Ёнғоқ, бодом ва писта боғларида кузги мавсумда амалга ошириладиган агротехник тадбирлар:

1. Дарахтлардан ҳосил йиғиб олингандан сўнг ҳар бир ҳосилга кирган дарахт тагига 20-40 кг.дан маҳаллий ўғит, 300-500 гр фосфор, 150-200 грамм калий аралаштириб, бир текис солинади ва тупроққа аралаштириб кўмилади.
2. Томчилатиб суғориш шлангларини тозалаш ва суғориш системасидаги сувларни чиқариш талаб этилади. Чунки системада сув қолса авария ҳолатларини келтириб чиқариши мумкин. Ҳовуздан сувни бўшатиб лойқалардан тозалаш;
3. Органик ўғит (гўнг) заҳирасини яратиш;
4. Қуриб қолган кўчатлар ҳисобини олиб чиқиш (декабр ойида қуриб қолган кўчатларни олиб ташлаш);
5. Ёш навдалари пишиши кечикаётган кўчатларнинг барглари ва танасига калийли ZETT DRIP препаратидан сепиш;
6. Қатор ораларини ёввойи (бўта ва чалабўта) ўсимликларидан тозалаш; Агар боғ орасида баланд бўйли бегона ўтлар бўлса уларни тозалаб боғ ичидан олиб чиқиб ташлаш зарур, чунки бу бегона ўтлар айрим ҳашоратларнинг личинкаларини қишлаши учун шароит ҳисобланади.
7. Дарахтлар тиним даврига ўтгандан сўнг 3 ёки 4% ли бордо суюқлиги билан ишлов бериш керак. Чунки мис купораси фунгицид ва озиқа сифатида таъсир қилади.

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана