
Ёнғоқлардаги энг ёмон касаллик бу — ёнғоқ антракнозидир (Gnomonia leptostyla).
Касаллик, дарахт барги, меваси, ёш кўчат ва барг бандида кузатилади. Замбуруғ касалликлари тоифасига кирувчи бу касаллик мева қобиғидан меваларга ўтади. Дарахт касаллик сабабли, ёз ойлари ўрталарида баргларнинг бурчаклари қуриб, қовжираб, тўкилади. Агар, касаллик кенг тарқалса, дарахт баргсиз қолади.Касаллик мевада кичик доғлар, ёки катта қора доғлар кўринишида пайдо бўлади. Кузда ерга тўкилган барглар йиғилиб, йўқ қилиниши касаллик тарқалишини сезиларли даражада камайтиради.
Касаллик пайдо бўлган дарахтларга ҳар йили, 3% ли бордо суюқлиги ёки бошқа тайёр препаратлар билан дарахтнинг бутун танаси ва шохларига, баҳорда куртаклар бўртмасдан олдин ишлов бериш керак. Худди шу препаратни иккинчи марта мевалар фундук катталигига етганда 1% ли миқдорида тайёрланиб ишлов берилиши керак. Бундан ташқари Вектра 10% (0,3 л/га), ИСО, темир купороси 53%, (30-40кг/га дарахт куртаклари бўртгунча ва остидаги тупроққа 2-3% ли эритма) ва Фоликур 22,5% (0,25л/га) берилиши керак. Тажрибаларда Альто Супер 33% (0,3л/га), Импакт 25% (0,2л/га) препаратлари қўлланилганда самараси 90-95% гача бўлган.
Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана
©2017 - 2019 All Rights Reserved