ЁНҒОҚ НАВЛАРИ
“БЎСТОНЛИҚ” НАВИ. Академик М.Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтида яратилган. Сирдарё вилоятидан ташқари ҳамма вилоятлар бўйича Давлат реестрига киритилган. Ёнғоқ дарахтининг бўйи баланд, кўчати экилгандан сўнг тўртинчи йили ҳосилга киради. Ёнғоғи йирик, кенг тухумсимон. Бу нав совуққа ва ҳар хил касалликларга бардошлилиги билан бошқа навлардан ажралиб туради. Академик М.Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Бўстонлиқ тоғ илмий-тажриба станциясидан олинган маълумотларга кўра, 15 йиллик дарахтидан 7,5 кг, саккиз йиллик дарахтидан 10 кг ҳосил териб олинган.
ИДЕАЛ НАВИ. Академик М.Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Бўстонлиқ тоғ илмий-тажриба станциясида яратилган. Сирдарё вилоятидан ташқари ҳамма вилоятлар бўйича Давлат реестрига киритилган.Ёнғоқ дарахтининг бўйи баланд, шох-шаббаси кенг тухумсимон. Кўчати экилгандан сўнг ҳосилга жуда эрта киради, биринчи йили ҳосил бера бошлайди. Ёнғоқнинг шакли ясси-думалоқ, мевасининг пишган вақтидаги таъм баҳоси – 4,6 балл. Институтнинг Бўстонлиқ тоғ илмий-тажриба станциясидан олинган маълумотларга кўра, саккиз йиллик дарахтдан 3,3 кг, ўн йиллик дарахтидан 12-13 кг ҳосил териб олинган.
ТОНКОСКОРЛУПЫЙ НАВИ. Академик М.Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Бўстонлиқ тоғ илмий-тажриба станциясида яратилган. Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятлари бўйича Давлат реестрига киритилган. Ёнғоқ дарахтининг бўйи баланд, шох-шаббаси кенг шарсимон шаклда, мағзи ширин, серёғ. Меваси кенг тухумсимон, оч яшил, вазни ўртача бўлиб, кўчати экилгандан сўнг олтинчи йили ҳосил бера бошлайди. Академик М.Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Бўстонлиқ тоғ илмий тажриба станциясидан олинган маълумотларга кўра, саккиз йиллик дарахтидан 3,3 кг, ўн йиллик дарахтидан 12-13 кг ҳосил териб олинган.
ЮБИЛЕЙНЫЙ НАВИ. Академик М.Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Бўстонлиқ тоғ илмий-тажриба станциясида яратилган. Республика бўйича Давлат реестрига киритилган. Ёнғоқ дарахтининг бўйи баланд бўлиб, меваси ясси думалоқ, оч яшил рангда. Ёнғоғи йирик, ўртача вазни – 12,3 г. Мевасининг пишган вақтидаги таъм баҳоси – 4,7 балл. Мағзи ширин, ёғли, пўстлоғи осон ажралади. Институтнинг Бўстонлиқ тоғ илмий-тажриба станциясидан олинган маълумотларга кўра, 11 йиллик дарахтидан 28,6 кг ҳосил олинган. Шакл Н-86. Баланд бўйли дарахт, шох-шаббаси яхши ривожланган. Серҳосил мураккаб мевасида 3-4 тадан ёнғоқ бор. Шох шаббасининг барча қисмида мева мавжуд. Касалликларга чидамли. Ёнғоқлари йирик – думалоқ – чўзинчоқ, массаси 14,0 г. Ёнғоқларининг ранги – оч-жигарранг. Ёнғоқнинг катталиги 45х30х33 мм. Пўчоғининг қалинлиги ўртача – 1,7 мм. Ядросининг чиқиши – 55%. Мағзи тўлалигича ёки ярим-ярим бўлиб ажралади. Мағзининг терисининг ранги оч сариқ.
СHАNDLЕR АҚШ нави. Ўрта бўйли, ён томонда жойлашган шохларда ҳосил тўпланади, меваси йирик (13-15 г), ўртапишар. Пўстли ёки пўстсиз ёнғоқларнинг сифати юқори. Дарахти ўрта ёки кичик озиқланиш майдонда экишга мос, асосан косасимон шакл берилади.
РЕSCIANSKI – дарахти ўртача катталикда, интенсив боғдорчиликка мос, ҳосилга 3-чи йили киради. Бир дарахтдан 12-14 кг ҳосил олинади. Кўчати экилганидан сўнг 4-5 йилдан даромад олиш мумкин. Ҳосилдорлиги юқори.
СОGАLNICEANH – навининг хусусияти ҳосил асосан ён томонда жойлашган шохларда тўпланади. 6-йилдан бир дарахтнинг ўзидан 600 кг ёнғоқ олиш мумкин. Экиш схемаси 8х7 ёки 7х7 м, Америка ва франциялик фермерлар ҳар 4-5 йилда ёнғоқнинг бир томонда жойлашган шохларини кесади.
СОDRENE – дарахти аниқ ён томонда жойлашган шохларда ҳосил тўплайди. Дарахти касаллик ва совуқларга чидамли. Пастлик жойларга, кеч баҳорда совуқ тушиш эҳтимоли бор жойларга экиш тавсия қилинади. Бу нав бошқа навларга нисбатан кеч гуллайди.
СНISINАU – энг совуққа чидамли навлардан бири.Кеч гуллайди ва баҳорги совуқлардан зарарланмайди,касалликларга кам чалинади. Яна бир хусусияти бу нав ўзўзидан чангланади. Ҳосилга 6-7 йилларда киради.
САZACU – Молдовада бу нав намунали (эталон) ҳисобланади. Бу энг яхши навлардан бири ва Молдованинг катта майдонларига экилган.
COSTIUSENI – бу нав ҳар хил шароитларда ҳам яхши ўсади. Уни сифатсиз жойларда масалан, оғир тупроқли, сув танқис жойларда экиш тавсия қилинади. Ёнғоқ пўчоғи жуда қаттиқ ва ҳар хил механик ишлашга бардош беради. Бу навни Европа бозорларида яхши сотиб олишади.
FERNETTE – Франция нави. Ўрта бўйли, кеч гуллайди ва дарахтнинг ён томонида ҳосил тўпланади. Ўрта ва кечпишар нав, мевасининг йириклиги ўртача (12-14 г). Чандлер нави учун яхши чанглатувчи ҳисобланади.
FERNOR – Франция нави. Ўрта бўйли кеч гуллайди, кечпишар нав. Серҳосил ва меваларининг сифатли юқори.Мевасининг йириклиги ўртача (10-13 г).
FRANQUETTE – Франция нави. Ўрта бўйли дарахт, юқори қисмида ҳосил тўплайди, кеч гуллайди, кечпишар нав. Мунтазам равишда ҳосил беради. Мевасининг вазни ўртача (11-14 г), мағзининг сифати аъло даражада.
НАRТLEY – АҚШ нави. Ўрта бўйли, дарахт юқорисида ҳосил тўплайди, новда ҳосил қилиш қобилияти юқори, ҳосилдор, кеч ҳосилга киради, ўртапишар мева сифати яхши (14-15 г) аммо меваларнинг тўкилиши кузатилади.
HOWARD – АҚШ нави. Ўрта бўйли, дарахтнинг ён томонида ҳосил тўпланади. Ўртапишар нав, меваси йирик (13-15 г). Ҳосилдорлиги ва мева сифати яхши.
LARA – Франция нави. Ўрта бўйли, ҳосил дарахтнинг ён томонида тўпланади, эрта-ўртапишар нав, юқори ҳосилли, ёнғоғи йирик (11-14 г), бўлаклари бир-бирига зич ёпишган. Дарахтни боғзорда зич экиш ҳам мумкин.
MAYETTE – Франция нави. Дарахти ўрта бўйли, юқори қисмида ҳосил тўплайди, меваси ўрта–йирик (10-13 г), мағзи ёнғоқдан осон ажралади, ўртапишар нав.
MEYLANNАISE – Франция нави. Ўрта бўйли, юқори қисмида ҳосил тўплайди, меваси ўрта-йирик (10-13 г), кечпишар нав, ҳосилдорлиги паст Франкетте нав учун чанглатувчи.
TULARE – АҚШ нави. Ўрта-баланд бўйли, боғда дарахтларни зич экиш мумкин, ён томонидаги шохларда ҳосил тўплайди, жуда ҳосилдор, мевалари ўрта-йирик (14-15 г)
юқори самарадор, мағзи мевасидан осон ажратилади.
SORRENTO – Италия нави. Баланд бўйли, дарахт юқори қисмида ҳосил тўплайди, ҳосилдорлиги ўртача, меваси ўртайирик (10-12 г), самарадорлиги юқори ва ширин.
MALIZIA – Италия нави. Новда ҳосил қилиши қобилияти ўртача, ҳосилга тез киради, меваси ўрта-йирик (10-12 г) ва ширин.