
Аввало, кўчат учун қазилган чуқурнинг эни ва чуқурлиги шундай бўлиши лозимки, унда ўсимлик илдизлари ёйилган холда бемалол жойлаша олсин. Бундан ташқари, юзадаги махсулдор тупроқ чуқурчанинг тубидан қазиб олинган тупроқ билан аралаштирилмагани маъқул. Экишдан олдин қучурча тубига бир оз тупроқ ва чиринди солиб, яхшилаб аралаштирилади.
Сўнг гулқайчи ёрдамида кўчатнинг синган ёки хаддан ташқари узун илдизлари қирқиб ташланади. Чуқурча олдин махсулдор тупроқ, кейин қолган қисми билан тўлдирилади. Чуқурчага экилган кўчатнинг пайвант қилинган жойи ер сатхидан камида 10 см баландроқ экилиши шарт.
Уюшма ахборот хизмати
Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана
©2017 - 2019 All Rights Reserved