UzNuts

ТАВСИЯ: Дарахт экаётганда нималарга эътибор қаратиш лозим? ( Кузги дарахт экиш тадбирлари доирасида)
Аввало, кўчат учун қазилган чуқурнинг эни ва чуқурлиги шундай бўлиши лозимки, унда ўсимлик илдизлари ёйилган холда бемалол жойлаша олсин. Бундан ташқари, юзадаги маҳсулдор тупроқ чуқурчанинг тубидан қазиб олинган тупроқ билан аралаштирилмагани маъқул. Экишдан олдин чуқурча тубига бир оз тупроқ ва чиринди солиб, яхшилаб аралаштирилади. Сўнг гулқайчи ёрдамида кўчатнинг синган ёки хаддан ташқари узун илдизлари қирқиб ташланади. Чуқурча олдин махсулдор тупроқ, кейин қолган қисми билан тўлдирилади. Кўчатга жон суви солинади. Чуқурчага экилган кўчатнинг пайванд қилинган жойи ер сатҳидан камида 10 см баландроқ экилиши шарт.

Уюшма ахборот хизмати

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана