
Cўраган эдингиз.
Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасининг ижтимоий тармоқ саҳифаларига йўлланган саволларга жавоб тариқасида мутахассис жавоби.
Савол: Ўсимликларнинг уруғларини униши, шу жумладан ёнғоқ ва бошқа ўсимлик уруғларининг униб чиқиши билан боғлиқ жараёнлар ҳақида маълумот беринг.
Жавоб: Асфалтни тешиб чиққан ажриқ ва янтоқни кўрганмисиз. Улар катта босим кучи билан асфалтни ёриб чиқади. Сув фақат уруғларнинг буртиши учун эмас, балки ривожланаётган майсаларнинг озиқланиши учун ҳам зарур. Чунки унда уруғдаги озиқ моддалар эрийди, яъни крахмал қандга айланади. Буғдой майсасидан тайёрланадиган сумалакнинг ширин бўлишининг сабаби ҳам ана шунда. Экилаётган уруғлар катта кичиклигига қараб 1 смдан 10 смгача чуқурликда экилади. Ҳажми кичик бўлган уруғлар тупроқ қатламидан 1-3 см гача, ҳажми каттароқ бўлган уруғлар чуқурроқ экилади. Уруғларнинг униши учун сув, ҳаво, ҳарорат керак бўлади. Яъни, тупроқ ва ҳаводаги намлик ҳамда минимал температуранинг мақбуллашган даражаси эффектив бўлиши талаб этилади. Унувчанлик қобилияти ўсимликларда ҳар хил бўлади. Aйрим уруғлар тўлиқ тингандан кейин 3-5 кунда униб чиқа олади. Уруғ қанча кўп сақланса шунча унувчанлик қобилияти пасайиб боради. Кўпчилик дарахтсимон ўсимликлар уруғи (лимон, хурмо, писта, ёнғоқ) меъёрида пишиб, қулай шароитда экилсада униш қобилияти ёмон бўлади. Чунки, ёнғоқ уруғлари пўсти ёғочланган бўлиб сувни ёмон ўтказади. Бунинг учун бундай уруғлар скарификация қилиниши лозим.
Скарификация (лот. сcариfi cо тирнайман, тиламан), уруғни скарификациялаш — униб чиқишини тезлаштириш мақсадида қобиғи қаттиқ уруғлар пўстини механик шикастлаш ёки юмшатиш. Асосан дуккакдошларга мансуб ўтлар уруғи, дарахт ва буталарнинг сув ўтказмайдиган қобиқли уруғлари скарификация қилинади. Скарификатор машиналарда бажарилади, айрим уруғларга кучли олтингугурт кислотаси билан ёки бошқача усулларда ишлов берилади (полизчиликда қовун, қовоқ, тарвуз уруғлари, пахтачиликда чигит унишини яхшилаш учун экиш олдидан ивитилади, намланади). Скарификация экишга қадар бир ой ёки ундан камроқ қолганда ўтказилади, чунки уруғ қобиғи шикастлангандан ёки юмшагандан кейинги давр уларнинг ҳаёт фаолиятига салбий таъсир кўрсатади.
Шунингдек, икки паллали ўсимликлардан ловия, соя, беда, қовун, тарвуз, қовоқда уруғ паллалар ернинг устки қисмига ўсиб чиқади ва фотосинтез жараёнида иштирок этади. Уруғдан униб чиққан ўсимлик ўсимта дейилади. Унда илдиз, поя барг бўлиб, илдиздан пояга ўтиш жойи илдиз бўйни дейилади.
Илдиз бўйнидан уруғ палладан ҳосил бўлган барггача бўлган қисм гипокотил дейилади. Ундан биринчи барггача бўлган қисми эса эпикотил дейилади.
Тўхтамурод Маматов,
Уюшма ахборот хизмати раҳбари
Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана
©2017 - 2019 All Rights Reserved