UzNuts

Писта (лот. Pistacia L.) туркумига 20 га яқин тур киради. Писта бўйи 5-6 м га етадиган дарахт ёки бута бўлиб, шох-шаббаси тарвақайлаб ўсади, танасининг диаметри 25-80см га етади, илдиз тизими бақувват бўлиб 6-8м гача чуқурликка кириб боради. Лалми ерларда писта 10-12, суғориладиган ерларда 7-8 йилда ҳосилга киради. Пистанинг мағзи ширин, таркибида 63% гача мой, 22% гача оқсил, 12-13% гача шакар бўлади. Меваси сентябрда пишади.

Маданий ҳолда ўсадиган бир туп писта дарахтидан 40-80кг гача ҳосил олинади. Қурғоқчиликка чидамли, ёруғсевар бўлиб, ёзда +42 даражагача иссиққа, қишда эса, -33 даража совуққа чидайди. Пистанинг маданий навлари совуққа кам чидамли. Писта жуда узоқ, айрим турлари ҳатто 300 йилгача яшайди. Уруғдан, пархиш ва пайванд қилиш йўли билан кўпайтирилади.


Уюшма ахборот хизмати

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана