UzNuts

Чандлер навли грек ёнғоқ дарахтини қирқиш

Грек ёнғоғи етиштиришда уни тўғри қирқиш муҳим аҳамиятга эга. Дарахт тўғри шакл берилиб қирқилса унинг ҳосилдорлигини 50% гача ошириш мумкин. Грек ёнғоғини новдалари август ойида шакл бериш учун қирқилади, феврал ойида эса ўсимликдаги ортиқча новдалар қирқилади. Турли типдаги чангланадиган навлар турли вариантларда қирқилади. Грек ёнғоғи кўчатларини 1-2 ёшлик даврида ердан новдаларигача 1 метр масофа қолдириш керак, 3-4 та ён новдалари орасида 10 см дан кам бўлмаган масофа қолдириб шакллантириш керак. Ён новдаларида кўп ҳосил берадиган ёнғоқнинг Chandler, Fernor, Kaman – 1 навлари учун қават тизими қўлланилади.   Грек ёнғоғини 3-ёшида ҳар гуруҳ новдалардан (гуруҳда 4 та новда) кейин 80 см қолдирилади. Февраль ойида дарахтни ўсиши ва ёшига қараб, учтадан битта кичик новдалар қолдирилиб қирқилади. Мевали новдалар қолдирилиб, дарахт шакллантирилади. Мева тугиши қолдирилган ён новдаларнинг сонига боғлиқ бўлади.    Дарахтни кесишда унинг ёши ва ўсиш имконияти ҳисобга олинади

 

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана