UzNuts

Мўл ҳосил етиштириш мақсадида бодомзорларга чириган гўнгга минерал ўғитлардан қўшиб солинса яхши натижа беради.

Кўчатларнинг яхши ўсиши ва ривожланиши учун 4-5 ёшгача ҳар бир кўчат (дарахт) ҳисобига 4-6 кг дан органик ўғит ва 60-80 г аммофос ўғити солиш тавсия қилинади.

Суст ривожланаётган ёш ниҳолларга ҳар 1 м2 ҳисобига 4-5 г соф фосфор, 2-3 г соф калий ва 4-5 кг дан органик ўғит солиш лозимдир. Агарда органо-минерал ўғитлар биргаликда солинса, озиқлантириш миқдори 1,5-2 баробарга қисқартирилади.

Беш ёшдан катта боғларга минерал ўғитлар ҳар йили гектарига 120 кг азот, 90 кг фосфор ва 40-60 кг калий ва 20-30 т чириган гўнг (2-3 йилда бир марта) ҳисобидан 30-40 см чуқурликда берилади.

Органик, фосфор ва калий ўғитлари кузда ерни шудгорлашдан олдин - октябр-ноябр ойларида берилса, азотли ўғитлардан учдан бир қисми кузда, қолган қисми эса эрта баҳорда ва ёзда, лалмикор ерларда март-апрел ойлари, суғориладиган ерларда эса март-апрел ва июн ойларида 12-14 см чуқурликда солинади. Лалмикор ерларда ўғитларни ўз вақтида солиш муҳим аҳамиятга эга.

Ёш боғларни яратишдан (кўчат экишдан) олдин етарли миқдорда органик ва минерал ўғитлар билан таъминланган бўлса, 2-3 йил давомида ўғит солинмаса, ёки ўғит меъёрининг 2/1 қисми солинса ҳам бўлади, чунки ортиқча солинган ўғитлар ёш дарахтларни ғовлатиб юборади ва дарахтларга шакл беришда бирмунча қийинчилик туғдиради.

 

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана