
БАРГ БУЖМАЙИШИ КАСАЛЛИГИ
(Taphrina оиласига мансуб замбуруғ
касалликлар)
Асосий кураш чоралари:
очилишидан олдин 3%ли Бордо Суюқлиги сепилади.
Чунки, баҳорда зарарланган барг ва новдалар ёмғир тушиб сачрайди ва замбуруғ споралари бошқа соғлом барг ва новдаларни зарарлайди.Агар, Куз (барг тўкилишни бошлаганда) ва Эрда баҳорда (куртак ёришидан олдин) ушбу касалликка қарши чора кўрилмаган бўлса, “Мевага кирган Дарахтларга” касалликка қарши ортиқча Мис Купароси ёки таркибида мис купароси бўлган препаратларни қўллаш тавсия қилинмайди. Чунки бу билан меваларда тўрланиш юзага келиши мумкин. Бундай ҳолда фақат механик курашиш фойда беради, яъни зарарланган барг ва новдаларни кесиб.Мевага кирмаган дарахтларга 1%ли Бордо Суюқлиги ёки Хлокис Меди сепиш мумкин. Акс ҳолда куз келишин и кутиш керак. Замбуруғ касалликларга қарши ҳар доим кузда кураш бошланади, буни эсдан чиқармаслик керак.
УЮШМА АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана
©2017 - 2019 All Rights Reserved