UzNuts

Тадқиқотчилар ўзига хос тажриба ўтказди. Ушбу тажриба орқали улар балчиқ минерал ўғит вазифасини бажара олиш мумкинлигини исботлашди. Ўзбекистонлик мазкур тажриба олиб борувчилар қумлоқ ерга экилган буғдой ва ғўза майдони бир марта бериладиган минерал ўғит ўрнига балчиқ билан аралаштирилган сув билан суғоришган.

Натижада ҳосилдорлик ўғит берилган далалардагига қараганда юқори бўлиб, тупроқнинг механик таркиби яхшиланганлигини кузатган. Шунингдек, намликни сақлаш қобилияти ҳам ошган. Натижада ушбу майдонда минерал ўғитларга бўлган талаб анча камайганлигини қайд этилган. Сирасини айтганда, балчиқнинг фойдали жиҳатлари фан учун янгилик эмас. Дейлик, тиббиётда ундан инсон саломатлигини яхшилашда кенг қўлланилади. Жаҳон илм – фанида сапропель деган тушунча бор.

Чучук сувли ҳавзаларда ўсадиган ўсимликлар ва майда жониворлар ҳавза тубида чўкиб, лойқа билан аралашади.Узоқ йиллар давом этган жараён натижасида сапропель яъни чириган балчиқ пайдо бўлади. Мутахассисларнинг фикрларига қараганда, балчиқ таркиби натрий, калий, фосфор ҳамда турли витаминларга бойдир.У тупроқни зарарсизлантириб, ўсимлик ривожига ижобий таъсир ўтказади ва тупроқни юмшатади. Дармони қуриган, ориқ ерни бойитиб, уни “ишлаш”га мажбур қилади. Натижада тупроқ қатлами ҳосилдорлиги ошади.


Хўш, юртимизда балчиқ захиралари борми? Улардан фойдаланиш имкониятлари қандай? Маълумотларга қараганда, мамлакатимиз сув ҳавзалари бениҳоя кўп, қатор кўллар бор. Жумладан, Тўдакўл ва Қуйимозор сув омборлари тубида йиллар давомида балчиқнинг катта захиралари юзага келган. Масалан, экин майдонлари- нинг асосий қисмини об –ҳаёт билан таъминлайдиган Тўдакўл сув омбори бундан 51 йил муқаддам ишга туширилган. Унинг тубида тўпланган лойқа шу пайтга қадар бирор марта ҳам тозаланмаганлиги маълумотларда келтирилади. Яна бир жиҳати борки, балчиқ захираларидан нафақат экин майдонлари ҳосилдорлигини оширишда, балки қурилиш саноатида ҳам фойдаланиш имкони мавжуд.

Масалан, ундан ғишт ишлаб чиқариш ҳам мумкин. Ушбу усулдан кенг фойдаланилса, ернинг юза қисмидаги тупроқ структураси бузилиши ҳолларини камайтирилган бўларди. Чунки ҳозир ғишт ишлаб чиқаришда тупроқ юза қисми хом ашё вазифасини ўтаяпти.

Уюшма ахборот хизмати

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана