UzNuts

Олимларимиз қишлоқ хўжалигида зарур бўлган биофаол суспензия яратди
------------------------------------------------------

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти мутахассислари томонидан қишлоқ хўжалиги ва иссиқхона экинларини фитопатоген замбуруғларга қарши юқори самарали “Биофунгицид” суспензияси яратилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси матбуот хизмати маълум қилди.

Мазкур препарат таркиби ўсимликларнинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигини оширувчи фойдали бактериялар тўплами ҳамда уларнинг моддаларидан ташкил топган. Ундан фойдаланиш орқали тупроқларда сақланувчи ва ўсимликларни зарарловчи замбуруғлар кўпайишининг олдини олишга, ўсимликларнинг зарарланишини кескин камайтиришга эришиш мумкин.
“Биофунгицид” суспензияси таркибидаги бактерия штаммлари ғўзада фузариоз вилт чақирувчи қатор патоген замбуруғларнинг табиий кушандаси ҳисобланади. Шунингдек, иссиқхона шароитларида кенг тарқалган ва турли-туман агрохимикатларга чидамли, помидор, бодринг каби экинларда фузариоз, илдиз чириш, меваларнинг чириши ҳамда фитофтороз каби касалликларни чақирувчи замбуруғларнинг ривожланишига йўл қўймайди.
Мазкур восита қўлланилишида тупроқ таркибидаги замбуруғ споралари ривожланмайди ёки кескин камаяди. Ўсимликларнинг ривожланиши кескин кучаяди. Мазкур препарат экологик тозалиги ва арзонлиги билан хорижда ишлаб чиқарилган муқобил препаратлардан устун ҳисобланади. -----------------------------------------------------


UZNUTS AXBOROT XIZMATI

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана