
9 та агентлик тугатилмоқда (рўйхат)
Алкогол ва тамаки, виночиликни ривожлантириш, халқаро ҳамкорлик, хорижий тилларни ўрганиш, суғурта бозори, давлат-хусусий шериклик, сув хўжалигидаги қурилишлар, тиббий-ижтимоий хизматлар, чорванасл, инновацион соғлиқни сақлаш кабиларга масъул органлар ёпиляпти.
Президент фармонига кўра, 2023 йил 1 январдан республика давлат бошқаруви органлари қайта ташкил этилмоқда.
Қайта ташкил этилаётган вазирликлар:
Халқ таълими вазирлиги негизида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ташкил этилмоқда;
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги негизида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ташкил этилмоқда;
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги негизида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ташкил этилмоқда;
Молия вазирлиги негизида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ташкил этилмоқда;
Қурилиш вазирлиги ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги негизида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ташкил этилмоқда;
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги негизида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ташкил этилмоқда;
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги негизида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ташкил этилмоқда;
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги негизида Рақамли технологиялар вазирлиги ташкил этилмоқда;
Туризм ва маданий мерос вазирлиги ва Маданият вазирлиги негизида Маданият ва туризм вазирлиги ташкил этилмоқда;
Мактабгача таълим вазирлиги негизида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлиги ташкил этилмоқда;
Инновацион ривожланиш вазирлиги негизида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги ташкил этилмоқда;
Спортни ривожлантириш вазирлиги негизида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ташкил этилмоқда.
Қайта ташкил этилаётган қўмиталар:
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси негизида Табиат ресурслари вазирлиги ташкил этилмоқда;
Монополияга қарши курашиш қўмитаси негизида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ташкил этилмоқда;
Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси негизида Тоғ-кон ва геология вазирлиги ташкил этилмоқда.
Қайта ташкил этилаётган агентлик:
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги негизида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги ташкил этилмоқда.
12 та давлат бошқаруви органи тугатилади:
Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана
©2017 - 2019 All Rights Reserved