UzNuts

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси бошқарув раҳбарияти тизимда меҳнат қилаётган барча ҳамкасбларимизни 8 -декабр Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан самимий табриклайди.

Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси бошқарув маъмурияти

ТАБРИК
____________________________

8 декабр Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни!!!
____________________________

Ҳурматли ҳамкасблар!

Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси тизимида самарали меҳнатингиз билан сизлар Республикамиз қишлоқ хўжалиги соҳасидаги кенг кўламли ислоҳотларни ҳаётга тадбиқ этишдек масъулиятли вазифаларни амалга оширишда ўз ҳиссангизни қўшиб келмоқдасизлар. Бугун Республикамиз миқёсида Сиз каби қишлоқ хўжалиги соҳасида самарали меҳнат қилиб келаётган ходимларнинг меҳнатлари давлатимиз томонидан юксак эътироф этилган ҳолда катта байрам сифатида кенг нишонланмоқда. Мазкур байрам муносабати билан Уюшмамиз тизимидаги барча ҳамкасбларимизни касб байрамлари билан самимий муборакбод этамиз. Келгусидаги ишларингизда улкан зафарлар тилаймиз. Ҳамиша юртимиз равнақи йўлида бунданда юксак марраларни забт этишдек масъулиятли ва шарафли ишларингизга омадлар тилаймиз. Байрам барчамизга муборак бўлсин!!!

Ҳурмат ва эхтиром билан
Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси бошқаруви маъмурияти!!!
____________________________
ЭЪТИРОФ:
Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт килувчилар уюшмаси тизимидаги самарали мехнатларингиз ушбу фотолавхаларда акс этган.

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана