UzNuts

Тегишли соҳа мутахассисларининг ўрганиш натижаларига кўра, Самарқанд вилояти Жомбой тумани “Тут" МФЙ "Зармак" қишлоғи ва "Чуқур" қишлоқлари ҳудудида 100 ёшдан ошган тут дарахтлари аниқланди. Тут дарахтларининг диаметри 3200мм ва 3950ммни ташкил қилган. Бу дарахтлар "Табиат ёдгорлиги" сифатида рўйхатдан ўтказилган.
Aгар юртимизда дарахтлар беҳуда кесилмаса, улар яхши парвариш қилинса дарахтларнинг ёши юз эмас, балки минг ёшга ҳам етади.
Мазкур тут дарахтларининг узоқ яшагани ва уларни кесмасдан тўғри парвариш қилган аҳолининг она табиатга бўлган муносабати барчамизга намуна бўлса арзийди.
Сизнинг уйингиз олдида ҳам юз ёшли дарахтлар бўлиши мумкин. Бунинг учун жонли табиатни кўз қорачиғидек асраб авайлаш қоидаларига амал қилиш зарур!

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана