
Жорий йилнинг 10 март куни Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси ҳамда Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари ҳокимликлари ҳамкорлигида Қўштепа туманидаги "Нодир Палвон ери" фермер хўжалиги ёнғоқ боғида ёнғоқ, писта ва бодом етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари ҳамда ташаббускор тадбиркорлар учун семинар-тренинг ўтказилади.Семинарда дастлаб уюшма томонидан кўрсатиладиган хизматлар, семинар иштирокчилари ва мастер класс ўтказувчилар ҳақида маълумот берилади. Шундан сўнг семинарнинг амалий қисмига ўтилиб, уюшманинг малакали мутахассислари томонидан ёнғоқ дарахтларининг парваришлаш, суғориш, озиқлантириш агротехникаси ҳақида тавсиялар берилади. Ёнғоқ дарахтларининг зараркунандалари ҳақида илмий тавсиялар берилади ҳамда ёнғоқни баҳорги пайванд қилиш бўйича мастер класс ўтказилади. Ёнғоқ мевали дарахтларини кесиш бўйича ҳам мастер класс ўтказилиши режалаштирилган.
Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана
©2017 - 2019 All Rights Reserved