UzNuts

1 гектар майдонга турли схемалар бўйича экиладиган  кўчатлар ва   қаторлар сонини ҳисоблаш тартиби.

Ижтимоий тармоқлар орқали боғдорчилик билан шуғулланувчи фермерлардан келган саволларга жавоб берамиз.

 Савол: 1 гектар майдонга турли схемалар бўйича экиладиган  кўчатлар ва   қаторлар сони қандай ҳисобланади ?

Жавобни  Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси ахборот хизмати раҳбари, агроном Тўхтамурод Маматов беради:

Ва алайкум ассалом. 1 гектар майдонга турли схемалар бўйича экиладиган  кўчатлар ва   қаторлар сонини ҳисоблаш қуйидаги тартибда амалга оширилади.

Масалан, 2х1,5 схемада экиш режалаштирилаётган бўлса,
Қатор ораси: 2 метр
Кўчат ораси: 1,5 метр бўлганда, 2*1,5=3
1 гектар = 100*100=10 000 квадрат метр,  
100  метр : 2 метр= 50 яъни бу қаторлар сони,
100  метр : 1,5 = 66,6 яъни бу  бир қаторга кетадиган кўчатлар сони,
50 (қаторлар сони) * 66,6 (1 қаторга кетадиган кўчатлар сони) = 3333 яъни бу 1 гектарга кетадиган кўчатлар сони.

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана