Боғдорчиликни ривожлантириш орқали аҳоли ҳам озиқ-овқат билан, ҳам иш билан таъминланади

Президент Шавкат Мирзиёев Яккабоғ туманида “Sag agro Yakkabog’” масъулияти чекланган жамияти томонидан барпо этилаётган ёнғоқзор ва бодомзорни бориб кўрди. Бу боғлар давлатимиз раҳбарининг жорий йил январь ойидаги Қашқадарёга ташрифи давомида берган топшириқлари асосида ташкил этилди. Президентимизнинг 2017 йил 1 июндаги “Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасини тузиш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори […]